Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
БАРҲАЁТ СИЙМОЛАР
2023-02-10 14:23:50 168
Қўштепа туманидаги 26-умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, маҳалла жамғармаси ва ХТБ бўлими ҳамкорлигида Мир Алишер Навоийнинг 582 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Қизиқарли ва файзли ўтган тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан шоирлар ижодидан ғазал ва рубойилар айтилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Тадбир давомида кечанинг фаол иштирокчиларига Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари берилди.