Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАР ҲАЁТИДАГИ ЯНГИ ИМКОНИЯТ
2023-02-10 11:59:33 216
Мафтунахон Урдушова касбининг орқасидан рўзғор тебратиб, “Ёшлар дафтари”дан чиқди
Қўштепа туманидаги Хумдон маҳалласида яшовчи Мафтунахон Урдушова “Ёшлар дафтари” рўйхатига олинган эди. Орадан кўп вақт ўтмай унга субсидия асосида тикув машинаси тақдим этилди.
Ўз иш фаолиятини уйида бошлаган Мафтунахон, ҳозирда маҳалладаги 3 нафар ёшларга касб-ҳунар ўргатмоқда. Бугун у касбининг орқасидан рўзғор тебратиб, “Ёшлар дафтари”дан чиқди.
– Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва маҳалламиздаги ёшлар етакчиси Собиржон Ғаниевнинг яқиндан кўрсатган ёрдамлари туфайли ишли бўлдим, – дейди Мафтунахон Урдушова. – Қолаверса, ўзим сингари уч нафар опа-сингилларимни бандлиги ҳам таъминланди. Буюртма асосида чок тикиб, ҳар биримиз ишимизга қараб маош оламиз. Ўзим ҳунаримнинг ортидан ойига уч миллион сўмгача даромад топаяпман.
Мафтунахоннинг мақсадлари катта. У яқин кунларда иш фаолиятини кенгайтириб, маҳалладаги ишсиз аёлларни касаначиликка жалб қилишни режалаштирган.