Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СОЛИЖОНОБОД МАҲАЛЛАСИДА ЕТТИ КИЛОМЕТР УЗУНЛИКДА СУВ ТАРМОҒИ ТОРТИЛМОҚДА
2023-02-10 08:38:06 197
Қўштепа туманининг бир нечта ҳудудларида аҳоли турмуш шароитини, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йилнинг 25 октябрь куни қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарорига кўра Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошланди.
Солижонобод маҳалласида 3 миллиард 450 миллион сўмлик лойиҳа доирасида 7 километр сув тармоғи тортиш, 1 та қудуқ тозалаш, 2 та сув насоси ва 2 та сув сақлаш ховузини таъмирлаш, шунингдек 1 та ТП ўрнатиш ишлари амалга оширилади.