Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 164 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 582 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

×

 2023-02-09 15:33:36    163

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун, Маданият марказида Қўштепа тумани ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Маҳалла хайрия жамоат фонди, Халқ таълими бўлими ва Маданият бўлими билан ҳамкорликда ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан улуғ аллома ижодий меросидан ўрин олган куй-қўшиқлар, мактаб ўқувчилари томонидан айтилган ғазал ва рубоийлар тадбир иштирокчиларида катта таъсурот уйғотди.

Айниқса, ўқувчилар томонидан ташкиллаштирилган саҳна кўринишларида Алишер Навоий асарлари қаҳрамонлари тимсоли гавдалангани барчанинг кўз ўнгида ўша давр руҳини намоён этди. 

Тантанали тадбирда туман ҳокими И.Новиков иштирок этди ва барчани ушбу муҳим сана билан қутлади.

Тадбир давомида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” кўрик танловининг вилоят ва туман босқичида фаол иштирок этган бир гуруҳ ёшларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари ва ташакурномалар, шунингдек, 12-мактаб Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси И.Аъзамжоновага “Ўзбекистон таълим” журнали таҳрирятининг “Истеъдод” кўкрак нишони топширилди. 
















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram