Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023-02-09 08:41:46 163
Ижтимоий тармоқларда Қўштепа туманидан юборилган танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Мурожаатда: “Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Қумтепа бозорининг мебель буюмлар томонидаги йўли ковид пандемияси пайти бетон тўсиқлар билан ёпилган эди. Бетон тўсиқлар ҳалигача олиб ташланмади. Бу эса автомобиллар ва пиёдалар ҳаракатига ноқулайлик туғдиряпти. Тўсиқни олиб ташлашларини сўраймиз” – дея хабар қилинган.
Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Марғилон буюм бозорининг орқасида, мебель буюмлари томонида зовур мавжуд бўлиб, зовурнинг кўприги яроқсиз холатга келиб қолган. Ушбу кўприк автомобил ҳавфсизлигини таъминлаш учун бетон тўсиқ билан тўсилган. Кўприк таъмирланганидан сўнг, бетон тўсиқларни олиб ташланишини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.