Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2023-02-07 14:30:31 212
Муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган фуқароларнинг мурожаатлари билан тизимли ишларни йўлга қўйиш, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш тўғрисидаги тамойиллари бўйича Қўштепа туманида сезиларли ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан туман Халқ қабулхонасига Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи боқувчисини йўқотган М.Йўлдашеванинг оилавий шароитининг оғирлиги ҳамда фарзандини даволатиши учун ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳал этилиб, унга икки маротаба жами олти миллион беш юз минг сўм моддий ёрдам кўрсатилган эди.
Қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан яшаётган аёлнинг оилавий шароити инобатга олиниб, бугун унга яна бир маротаба моддий ёрдам берилди. Ёрдам пули туман ҳокими И.Новиков томонидан топширилди.