Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АКЦИЯ: ҚЎШТЕПАДА ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
2023-02-07 13:27:03 196
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” акцияси бугун Қўштепа туманидаги 15-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилди.
Тадбирда деҳқон ва боғбонлар, фермерлар, кластер ходимлари ва уларнинг оила аъзолари вилоят даволаш-профилактика муассасалари мутахассислари, поликлиника шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Туманда 460 дан зиёд фермер хўжаликлари фаолият юритади. Саломатлик ойлиги акцияси давомида фермер аъзолари ва қишлоқ хўжалиги ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда касалликларни эрта аниқлаш ва барвақт соғломлаштириш кўзда тутилган.