Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 172 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ — КЎНГИЛ ОБОДЛИГИ

×

 2023-02-06 14:25:27    155

PDF юклаш
Чоп этиш



 “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида Лангар ҳамда Янгиариқ маҳаллаларида умумий миқдорда 25.874 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилди

Президентимиз ташаббуси билан олис ва чекка қишлоқларимизда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари юртдошларимиз ҳаётига янгича мазмун бахш этмоқда.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида архитектура қиёфасини янгилаш ва ҳудудларни ободонлаштириш учун Қўштепа туманидаги Лангар ҳамда Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинлари танлаб олиниб, маҳаллаларда катта бунёдкорлик ишлари бажарилди.

Хусусан, дастур доирасида Лангар ва Янгиариқ маҳаллаларида умумий миқдорда 25.874 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилди.

2022 йилнинг ўтган ойлари давомида  Лангар маҳалласида жами 7,1 километр, Янгиариқ маҳалласида 7,6 километр ички йўллар асфальтлаштирилди.

Маҳаллаларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 10412 миллион сўм маблағ ажратилиб, Лангар МФЙ ҳудудида 4 дона сув иншооти таъмирланди, 2 дона қуввати 160 кВали трансформатор пункти, 4 дона насос, 2 та резервуар таъмирланди ва 13,5 километр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Янгиариқ МФЙ ҳудудида ҳам 1 дона сув иншооти таъмирланди, 1 дона янги сув иншооти, 1 дона трансформатор пункти, 2 дона сув насоси ўрнатилди. 1 дона янги тик ичимлик сув қудуғи қазилиб, 1 дона мавжуд сув қудуқ реконструкция қилинди. 15,4 километр тармоқ тортиш ишлари бажарилди.

Шунингдек, маҳаллалар ҳудудига 385 та таянч, 2 дона ТП ўрнатилди ҳамда 6.9 километр электр тармоғи тортилди. Қолаверса, 1 километр пиёдалар йўлаги қурилиб, 157 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди.

Бундан ташқари маҳаллаларда 2 та мактаб, 1 та Лангар марказий шифохонаси Амбулатория бўлими ҳамда 8-МТТда таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Маҳаллалар ҳудудидаги 168 та уй-жойлар ҳамда 2 та маҳалла гузари таъмирланди. 2 та савдо мажмуалари қуриб фойдаланишга топширилди. Алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш мақсадида 5 километр алоқа тармоқлари қурилди.

Чиқиндихоналар қуриш-таъмирлаш, янги типдаги модуллар ва урналар ўрнатиш мақсадида 4 дона чиқиндилар қутиси қўйилди. Маҳалла аҳолиси томорқасига 1600 дона кўчатлар экилиб, 1 дона автобекат қурилди.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишлар натижасида маҳалламиздаги муаммолар барҳам топди, – дейди Лангар маҳалласида яшовчи отахон Мухторали Қаххоров. – Одамларимизни кўнгли обод бўлди, нурга тўлди. Бундай ғамхўрликлар учун муҳтарам Президентимиздан беҳад миннтадормиз.

Бир сўз билан айтганда Лангар ва Янгиариқ маҳалласида олиб борилган ишлар барчани кўнглини шод этди. Мазкур саъй-ҳаракатларнинг кўлами, қамрови, суръати, одамларни келажакка бўлган ишончини орттирди.







 

 

 

 

 

 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram