Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МЕҲНАТГА БАХШИДА УМР: МУҲАББАТХОН МЎЙДИНОВАНИНГ 60 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-02-03 16:33:38 206
Қўштепа туманида тантилиги, заҳматкашлиги, меҳнатсеварлиги билан ўз тақдирини Ватан равнақига боғлаган инсонлар жуда бисёр. Қўштепа тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаббатхон Мўйдинова ҳам ана шундай инсонлардан биридир.
Бугун “Раййон” тантаналар мажмуасида Муҳаббатхон Мўйдинова таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
1998 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган Муҳаббатхон Мўйдинова 27-умумтаълим мактаби раҳбарлигидан Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди. Айни кунларда туман ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимида фаолият олиб бораётган Муҳаббатхон Мўйдинова заҳматкаш, фаол, маънавий етук, шунингдек, бошқалар дарди-ю қувончини ўзиники деб билган, жонкуяр инсондир.
Бугун бўлиб ўтган тадбирда вилоят ва туман ҳокимлигининг масъуллари, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда Муҳаббатхон опанинг яқинлари иштирок этдилар.
Тадбирни, туман ҳокими Илёсбек Новиков кириш сўзи билан очиб, Муҳаббатхон Мўйдинованинг ҳаёт йўли ва шу соҳада эришган ютуқлари ҳақида гапирди. Устозни таваллуд куни билан қутлаб, туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.
Вилоят прокурорининг ўринбосари Фарходжон Исмоилов, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Сохибжамол Тонготарова, вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари Сайёрахон Алимова, Республика Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази вилоят бўлими раҳбари Жамилахон Ахмедова, “Ойдин” газетаси муҳаррири Хадичахон Каримова ҳамда бошқалар фидойи ва меҳнаткаш инсон Муҳаббатхон Мўйдиновани таваллуд куни билан табриклаб, ўзларининг дил изхорларини билдириб, эсдалик совғаларини топширдилар.
Тадбир Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муроджон Иброхимов, туман маданият уйининг хонандаси Сайдвали Азимовларнинг чиқишлари билан янада қизғин тус олди.