Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЖАРАЁН
2023-02-03 08:43:21 190
Айни кунларда Қорақушчи маҳалласининг Равнақ ва Гулобод кўчаси ҳудудида жойлашган бир дона янги тик ичимлик суви қудуғини таъмирлаш, бир дона янги сув минораси ҳамда бир дона янги сув насоси ўрнатиш, 2.0 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошланди.
Ушбу ишларни бажариш учун 1230.0 миллион сўм маблағ ажратилган бўлиб, пудратчи ташкилот “Орзу таъмир Қурилиш Файз” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.
Шунингдек, Хумдон МФЙ ҳудудида ҳам бир дона янги тик ичимлик суви қудуғи қазиш, бир дона янги сув минораси ва бир дона янги сув насоси ўрнатиш, 6.5 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ишларини бажариш учун 900.0 миллион сўм маблағ ажратилган. Пудратчи ташкилот “Оби Ҳаёт Қурилиш Инжиниринг” МЧЖ томонидан бир дона тик қудуқ қазиш ҳамда 0.3 километр траншея қазиш ишлари бошланди.