Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎҚЧИ МАҲАЛЛАСИДА ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА
2023-01-31 08:59:34 219
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йилнинг 25 октябрь куни қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарорига кўра Ўқчи маҳалла фуқаролар йиғинидаги Янги Фарғона ва Гилосзор кўчаларига тоза ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бошланди.
Умумий қиймати бир миллиард сўмлик лойиҳа доирасида маҳалладаги тўрт юзга яқин хонадонларда тоза ичимлик суви таъминоти янада яхшиланади.
Лойиҳа доирасида “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари бўйича инжиниринг компанияси” ДУК томонидан маҳаллада уч километр сув тармоғи тортиш, бир дона сув қудуғини тозалаш, бир дона сув насоси, бир дона сув минораси, бир дона сувни зарарсизлантириш ускунаси ва бир дона ТП ўрнатиш режалаштирилган.