Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 123 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗИНИ-ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАР ВА МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ АСОСИДА ЧЕТ ЭЛДА ИШЛАЁТГАН ШАХСЛАРГА ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН МЕҲНАТ СТАЖИГА ОЛИНИШИ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

×

 2023-01-30 14:58:41    137

PDF юклаш
Чоп этиш



Қорамол етиштириш ҳамда шахсий ёрдамчи ва деҳқон ҳўжаликларида етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш‚ шунингдек, шахсий ёрдамчи хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини (ўсимликшунослик, чорвачилик, балиқчилик маҳсулотларини) етиштириш билан банд бўлган шахслар, майдони тўрт сотихдан кам бўлмаган деҳқон хўжалигида, томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу майдонда қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда етиштириш билан банд бўлган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида (йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда тўловлари ҳисобот йилининг 1 декабргача амалга оширилиши керак) белгиланган тартиблар асосида ижтимоий солиқ тўланган даврлар пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ўзи учун мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланишнинг миқдоридан келиб чиқиб ижтимоий солиқни тўлашни қуйидаги тартибда амалга ошириш ҳуқуқига эга:

ҳар ойда ёки ҳар чоракда;

бир йўла — Ўзбекистон Республикасига келган кунидан бошлаб уч йил мобайнида.

Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 408-моддасида белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўланган давр пенсия тайинлашда иш стажи ҳисобида инобатга олинади.

Чет элда бўлиш даври меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Лабор-мигратион” дастурий мажмуасидаги маълумотлар, шахснинг паспортдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги ёзувлар (муҳрлар, штамплар ёки белгилар) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг кўрсатиб ўтилган шахснинг бошқа давлатда бўлган вақти ва консуллик ҳисобига қўйилганлиги маълумоти кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланади.

ЖШШИР мавжуд бўлмаганда чет элга ишлашга кетаётган шахс солиқ тўловчи сифатида унга ЖШШИР расмийлаштирилиши билан биргаликда доимий яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши шарт.

Ижтимоий солиқнинг миқдори тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қўштепа туман бўлими.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram