Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 26 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

2023 ЙИЛДАН СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИГА ЖОРИЙ ЭТИЛАДИГАН ЎЗГАРИШЛАР ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА КЕНГ ТАРҒИБ ЭТИЛМОҚДА

×

 2023-01-25 10:50:21    483

PDF юклаш
Чоп этиш


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида солиқ тизимида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ўзгаришлар ҳам белгилаб берилди.

Хусусан, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қолиши кутилаётган – “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилмоқда. Шунингдек, туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб турли солиқ ставкалари қўлланилиши кўзда тутилмоқда.

Мисол учун республикадаги шароити энг оғир бўлган 20 та туман учун айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкаларини 1 фоиз миқдорида белгиланмоқда.

Қўшилган қиймат солиғи салбий фарқ суммасини қоплаш юзасидан камерал солиқ текширувини ўтказиш муддати 60 кундан 30 кунгача қисқартирилди. Шу билан бирга ҚҚС тўловчининг гувоҳномаси вақтинча тўхтатилганда ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаси кейинчалик гувоҳноманинг амал қилиши тикланганида, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган сумма солиқ тўловчида ва унинг харидорларида гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган санадан ҳисобга олинади.

Айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4% дан 25% гача белгиланган ставкалари унификация қилиниб, 4 % миқдоридаги ягона ставка белгиланди. Бунда айрим солиқ тўловчилар учун Солиқ кодексида белгиланган 3, 2 ва 1 фоизли ставкалар сақланиб қолди.

Тадбиркорлик субъектларига айланмаларидан келиб чиқиб солиқ тўлашда енгилликлар берилди. Хусусан, тадбиркорлар ихтиёрий асосда жами даромад суммаси 500 миллион сўмдан ошмаганда йилига 20 миллион сўм, 500 миллион сўмдан ошганда – йилига 30 миллион сўм қатъий белгиланган суммани тўлашга ўтишни танлашга ҳақли. Бунда йиллик сумма тенг улушларда ҳар ойда, календар ойдан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай тўланади. Мазкур солиқни тўлашга ўтиш учун кейинги ой бошланишидан 10 кун олдин, 2023 йил 1 январдан ўтиш учун эса 25 январдан кечиктирмай хабарнома тақдим этишлари лозим.

Янги ташкил этилган солиқ тўловчилар давлат рўйхатидан ўтишда қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни танлашга ҳақли.

Қатъий белгиланган суммада солиқ тўловчиларнинг дивидендлар тарзида олинадиган даромадларига солиқ солинмайди ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этмайди.

2022 йил 1 сентябрдан фойда солиғини тўлашга ўтган жами даромади 10 миллиард сўмгача бўлган солиқ тўловчиларга 2023 йил 7,5 % ставкада бир йил давомида, жами даромади 10 миллиард сўмдан ошганларга икки йил давомида 7,5 % ставкада фойда солиғини тўлаш ҳуқуқи берилмоқда.

Бундан ташқари, бизнесга солиқ юкини камайтириш мақсадида 2023 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилмоқда.

Шу билан бирга Президентимиз Мурожаатномасида давлат идоралари тадбиркорларга сервис хизмати кўрсатиши лозимлиги ва янги йилда мазкур жараён бўйича баҳолаш тизими жорий этилиши таъкидлаб ўтилди.

Айни кунларда Қўштепа туман давлат солиқ инспекцияси маъсул ҳодимлари томонидан тадбиркорларга бу борада кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, уларга қаътий белгиланган суммада солиқ тўлашнинг афзаллик ва фойдали томонлари кўрсатилиб, қандай қилиб солиқ тўлашнинг бундай тартибига ўтиш мумкинлиги тўғрисида маълумотлар берилмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram