Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН БРИФИНГ ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2023-01-24 16:28:13    139

PDF юклаш
Чоп этиш



25 январь куни, соат 11:30 да Қўштепа тумани ҳокимлиги мажлислар залида коррупцияга қарши курашиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар (тадбирлар), шунингдек, “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда уларнинг натижадорлиги юзасидан брифинг ўтказилади.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда туман фаоллари иштирок этиши кутилаётган брифингда коррупцияга қарши курашиш борасида ваколатли орган раҳбарлари томонидан ахборот берилиши назарда тутилган.

Брифинг очиқ тарзда ўтказилади ва унда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этиши мумкин.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram