Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЮРТ ОБОДЛИГИГА ҲИССА ҚЎШАЁТГАНЛАР

×

 2023-01-20 10:14:11    139

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ўтган 2022-йил давомида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўлларнинг 8.9 километр қисми тўлиқ асфальтлаштирилди.

Бундан ташқари Лангар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига 78 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиб, 200 метр пиёдалар йўлаги қуриб битказилди. Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги 10 километр ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланди. Дарахтларга шакл берилиб, оқлаш ишлари амалга оширилди.

Ушбу дастур бўйича Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10.2 километр ички йўллар асфальтлаштирилди. Маҳалла кўчаларига 79 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Пиёдалар учун 300 метр пиёдалар йўлаги қуриб битказилди. Маҳалла ҳудудидаги 9.5 километр ариқ-зовурлар чиқиндилардан тозаланди. Дарахтларга шакл берилиб, оқлаш ишлари амалга оширилди.

Заҳира маблағлари ҳисобидан туманидаги 32 та кўчаларнинг 8.7 километр ички йўллари асфальтлаштирилди. 19 та кўчаларнинг 5.5 километр қисмига цемент-бетон қопламалари ётқизилди.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 22-августдаги ПҚ-3917-сонли қарорига асосан ташаббускор фуқаролар томонидан энг кўп овоз йиғиш орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш бўйича манзиллий рўйхат асосида 2022-йил давомида тумандаги 19 та кўчаларнинг 12.8 километр ички йўллари асфальтлаштирилди.

“Менинг йўлим”давлат дастури бўйича эса тумандаги 2 та кўчанинг 3.5 километр қисми асфальтлаштирилди. Туман бўйича 100 та кўчаларнинг 51 километр қисмида тўлиқ асфальтлаштириш ишлари олиб борилди.

Туман ҳокимининг фармойишига асосан 42 та МФЙлардаги 50 та ички кўчаларнинг 44740 метри ҳашар йўли билан Ободонлаштириш бошқармаси томонидан шағаллаштирилди.

Қабристонларда дафн маросимларини ўтказиш учун фуқароларга шарт-шароит яратиш мақсадида  ўтган йил давомида Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бошқарма тасарруфидаги 24 та қабристонларда таъмирлаш ишлари учун 615 дона шифер, 42 тонна цемент ва 6500 дона шлакоблок қурилиш материаллари олинди.




Бундан ташқари “Яашил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида тумандаги 34 та қабристонларда 31450 дона терак қаламчалари ва 300 дона манзарали дарахт кўчатлари экилди. 57 та қабристонларда дарахтларга шакл берилиб оқлаш ва тозалов ишлари олиб борилди.

Иккинчи ва учинчи сектор ҳудудларидаги 2 та кам таъминланган оилаларга яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишларига бошқарма ишчилари томонидан амалий ёрдамлар берилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича туман маркази ва маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларига бошқарма ишчилари томонидан 2355 дона ҳар ҳил турдаги манзарали дарахт кўчатлари экилди ҳамда дарахтларни оқлаш ва суғориш ишлари амалга оширилди. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram