Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚОТИЛЛИК ЖИНОЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
2023-01-18 20:14:11 167
Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи М.Жўраев раҳбарлигида, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқов, шунингдек тумандаги сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, 1-сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирокида 2022 йил 7 январь куни Қийқи маҳалласида содир этилган қотиллик жинояти муҳокама қилинди.
Муҳокама жараёнида вилоят ИИБ бошлиғи М.Жўраев томонидан масъул раҳбарлар ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларига туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.