Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СОВУҚ КУНДА ИССИҚҚИНА ОШ ТАРҚАТИЛМОҚДА

×

 2023-01-18 14:16:23    149

PDF юклаш
Чоп этиш



Юртимиз бўйлаб кузатилаётган совуқ об-ҳаво шароитида бир-биримизга бўлган меҳр-мурувват, саховат туйғуларимиз янада яққол намоён бўлмоқда.

Таъкидлаб ўтганимиздек, Қўштепа туманидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимлиги ташаббуси билан маҳаллаларда дошқозонлар осилиб ош дамланиб, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, ногиронлиги бўлган фуқаролар, бемор ва кексаларга тарқатилмоқда.

Бугун ҳам Қийқи маҳалласида икки маҳал ош дамланиши режалаштирилган бўлиб, тушлик маҳали тайёр бўлган иссиқ таом маҳаллалардаги эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларга, беморларга, кексаларга беминнат тарқатилди. Шунингдек уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Қўштепа туманидаги маҳаллаларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва синовли кунларда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли тадбирлар давом этмоқда. 







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram