Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА КЎМАККА МУҲТОЖ ОИЛАЛАР УЧУН ҲОМИЙЛИК АСОСИДА КЎМИР ТАРҚАТИЛДИ
2023-01-13 11:08:14 189
Айни пайтда совуқ об-ҳаво туфайли аҳолининг моддий эҳтиёжи ортади. Шу боис ёрдамга муҳтож хонадонларни аниқлаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш масъуллар олдидаги бирламчи вазифадир.
Қўштепа туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бепул кўмир тарқатилди.
Маҳаллаларда ўтказилган ўрганишлар ҳамда аҳолининг мурожаатларидан келиб чиқиб, тумандаги 186 та эҳтиёжманд оилага 75 тонна кўмир хомийлик ёрдамида бепул тарқатилди.