Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/238161956fb8c03ab1cfa.jpg)
2023-01-12 13:40:09 113
![](https://telegra.ph/file/238161956fb8c03ab1cfa.jpg)
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Акбаров ҳамда вилоят прокурори Б.Исмоиловлар томонидан Қўштепа туманидаги марказий шифохоналарнинг аномал совуқ ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш давомида марказий шифохона туғруқ ва болалар бўлими ҳамда Қоракалтак МФЙдаги Лангар шифохонасида яратилган шароитлар, иситиш қозонлари, иситиш тизими, шунингдек уларнинг соз ҳолатда ишлаётганлиги кўздан кечирилди. Айни пайтда табиий газ ёки кўмир ёрдамида иситилаётган мазкур масканларнинг иссиқлик даражасини меъёрда ушлаш, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, кўмир ва ўтин заҳираларини яратиш ҳамда оқилона фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.
![](https://telegra.ph/file/7bf1c1064e901b7d0273d.jpg)
Шунингдек, мутасадди раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.