Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭКСПОРТ МИҚДОРИ ЎТГАН ЙИЛГА НИСБАТАН КЎПАЙДИ

×

 2023-01-10 14:04:37    166

PDF юклаш
Чоп этиш





Қўштепа туманида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 миллион доллар кўпроқ экспорт амалга оширилди.

Шундан, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 4,1 миллион, саноат маҳсулотлари 41,8 миллион АҚШ доллари ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,3 миллион доллар кўпроқ экспорт амалга оширилди.

Шунингдек, 2021 йилда туманда 7 та экспортёр корхоналар томонидан маҳсулотлар экспорти амалга оширилган бўлса, 2022 йилда экспортёр корхоналар сони 14 тага етди.

2021 йилда маҳсулотлар экспорти асосан Россия, Белоруссия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Хитой давлатларига амалга оширилган бўлса, 2022 йилда ушбу давлатлар билан бир қаторда Тожикистон, Эрон, Покистон давлатларига ҳамда Туркия, Украина, Германия, Италия каби Европа давлатларига ҳам экспорт амалга оширилди.

Жумладан, Эрон ислом Республикасига 10 миллион доллардан ортиқ, Туркия давлатига 15 миллион доллардан ортиқ, Германия ва Италия давлатларига 400 минг доллардан ортиқ саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилгани албатта экспорт географияси кенгайиб бораётганини ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Европа стандартларига мос сифатга эга бўлиб бораётганини кўрсатади.







 

 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram