Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ – ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2023-01-10 12:51:03 171
Халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Қўштепа туманидаги сектор раҳбарлари томонидан Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди.
Унда ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Қабул жараёнида ҳар бир фуқаро мурожаати тингланиб, ижроси сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинди ҳамда мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, бугунги қабул давомида Қоракалтак МФЙда яшовчи А.Мадрахимовнинг моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. А.Мадрахимовнинг қизи яқинда жигар церрози жарроҳлик амалиётидан чиққанлиги учун соғлигини тиклашига хомийлар томонидан 5 миллион сўм моддий ёрдам берилди.