Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАИШИЙ ЧИҚИНДИ ХИЗМАТ ҲАҚИНИ ТЎЛАДИНГИЗМИ?

×

 2023-01-07 14:22:15    256

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида маиший чиқиндиларни ташиб кетиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Лекин масаланинг бир оғриқли жиҳатидан кўз юмиб бўлмайди, чиқинди ташувчи корхона томонидан кўрсатилган хизматга аҳоли томонидан ўз вақтида ҳақ тўланяптими?

Бугунга келиб аҳолининг Қўштепа туманидаги “Водий махсус Санитар Транс” ДХШ корхонасидан қарздорлиги 2 миллиард сўмдан зиёдни ташкил қилмоқда.

Нега энди ўз хонадонимиздан чиқариб қўйилган чиқиндини ташиб кетган, кўчалар ва маҳаллалар озодалигига, табиат мусаффолигига фидойиларча ҳисса қўшаётган корхонага тўловларни ўз вақтида амалга оширмаймиз? Ахир, кун сайин ортиб бораётган қарздорлик, тўланмаётган маблағлар бу ташкилотларнинг тобора “синиши”га, ишчи-ходимларнинг ўз вақтида маош ололмаслигига, техникалар учун эҳтиёт қисмлар сотиб олишнинг кечикишига, умуман, катта аҳамиятга эга бўлган санитар хизмати сифати пасайиб кетишига сабаб бўлади-ку?!

Ҳурматли туманимиз фуқаролари!

Туманимиздаги кўчалар ва маҳаллалар озодалигига, табиат мусаффолигига фидойиларча ҳисса қўшаётган “Водий махсус Санитар Транс” ДХШ корхонасидан бўлган маиший чиқинди қарздорлигини ўз вақтида тўлашингизни сўраб қоламиз!

Қўштепа тумани “Водий махсус Санитар Транс” ДХШ корхонаси.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram