Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЎРАГАН ЭДИНГИЗ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f94e5bb9f259b51455905.jpg)
2023-01-07 14:01:23 128
![](https://telegra.ph/file/f94e5bb9f259b51455905.jpg)
НЕВАРА БОБОСИГА АЛИМЕНТ ТЎЛАШИ МУМКИНМИ?
САВОЛ:
Бобо ўз неварасидан алимент талаб қилиши мумкинми?
ЖАВОБ:
Оила кодексининг 124-моддасига кўра, ўзларининг вояга етган болаларидан ёхуд эри ёки хотинидан (собиқ эри ёки хотинидан) таъминот ололмайдиган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож бобо ва бувига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган вояга етган меҳнатга лаёқатли неваралар зиммасига юклатилиши мумкин.
Демак на ўз болаларидан на бир-биридан алимент ололмайдиган меҳнатга лаёқатсиз ва ёрдамга муҳтож бўлган бобо ёки бувига алимент бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган вояга етган меҳнатга лаёқатли неваралар зиммасига юклатилиши ҳам мумкин.
МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ҚЎШТЕПА ТУМАН БЎЛИМИ.