Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 127 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ЯРМАРКАЛАР - АҲОЛИГА ҚУЛАЙЛИК ЯРАТМОҚДА

×

 2023-01-06 18:11:00    115

PDF юклаш
Чоп этиш



Қиш мавсумида аҳолига қулайлик яратиш, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навосини барқарорлигини таъминлаш борасида туманимизда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги энг самарали усул – асосий турдаги маҳсулотларнинг арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ҳисобланади. Туманимизда ҳам жорий йилнинг декабр ойидан бошлаб Деҳқон бозорида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди. 

Бугун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Юнусов ҳамда масъул идораларнинг раҳбарлари Деҳқон бозорида ташкил этилган савдо ярмаркаси фаолияти билан танишдилар.

Ўрганиш давомида озиқ-овқат маҳсулотларининг расталарда узлуксизлигини таъминлаш, маҳсулотлар тури ва ҳажмини кўпайтириш, нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик, савдо жараёнларида санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича амалга оширилаётган чоралар кўздан кечирилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram