Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИГА ЗАМОНАВИЙ ПЛАНШЕТЛАР ТОПШИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/eb86ff103ceee011cad69.jpg)
2023-01-05 13:15:44 134
![](https://telegra.ph/file/eb86ff103ceee011cad69.jpg)
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигида туманимиздаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаолларига “Маҳаллада ижтимоий хизмат” автоматлаштирилган махсус электрон модули ўрнатилган планшетлар топширилди.
Тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Юнусов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вакили Т.Хомидов ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлимининг масъул ходимлари иштирок этишди.
Масъуллар томонидан хотин-қизлар фаолларига маҳаллаларда «оилабай» тизимини юритишда, ижтимоий ҳимояга муҳтож, тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларни базаларга киритиш бўйича тавсиялар берилди.
![](https://telegra.ph/file/eef7f61baf2ae8142c3c0.jpg)
![](https://telegra.ph/file/9867f8663d091fc594f81.jpg)
![](https://telegra.ph/file/db24967420e8727ce449b.jpg)
![](https://telegra.ph/file/13396c45e4978cdbf0b9f.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b42f7300dc7ffc76ced5d.jpg)