Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 96 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“СОЛИҚЧИ – КЎМАКЧИ” ТАМОЙИЛИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ ЗУХРИДДИН МИРЗАЕВНИНГ ҲИСОБОТИ

×

 2023-01-04 14:44:49    124

PDF юклаш
Чоп этиш



Президентимиз таъкидлаганларидек, жонажон Ўзбекистонимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўймоқда. Ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, хусусан, солиқ тизимида ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида ҳам солиқ тизимида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ўзгаришларни белгилаб берди.

Хусусан, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қолиши кутилаётган – “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилмоқда. Шунингдек, туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб турли солиқ ставкалари қўлланилиши кўзда тутилмоқда. Мисол учун, шароити энг оғир бўлган республикадаги 20 та туман учун айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ ставкалари 1 фоиз миқдорида белгиланмоқда.

Бундан ташқари, бизнесга солиқ юкини камайтириш мақсадида 2023-йил 1-январдан бошлаб ҚҚС ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга пасайтирилмоқда.

Шу билан бирга Президентимиз Мурожаатномада давлат идоралари тадбиркорларга сервис хизмати кўрсатиши лозимлиги ва янги йилда мазкур жараён бўйича баҳолаш тизими жорий этилишини айтиб ўтди.

Албатта, давлат солиқ хизмати органлари ҳам “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни давом эттирмоқда. Шу мақсадда Қўштепа туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлар билан турли очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда, муаммолар ўрганилиб ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муҳим бўлган қатор йўналишларни белгилаб олган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Хусусан, 2022-йил давомида Қўштепа туман ДСИ томонидан 1620 та тадбиркорлик субектларини қийнаётган муаммолар ўрганилди. Мазкур жараён давомида кўмаклашиш зарур бўлган 1026 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритиш, қулай солиқ режимини танлаш, солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартибини тушунтириш, ортиқча ҚҚС тўловларини қайтариш каби масалалар юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Биз, солиқ идоралари ходимлари бундан буён ҳам, албатта, Президентимиз белгилаб берганларидек, тадбиркорга маслаҳатчи, кўмакчи ва яқин ҳамкор сифатида фаолиятимизни давом эттирамиз.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram