Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛДИ
2022-12-30 16:51:09 196
Қўштепа туманида Янги йил байрами арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар, беморлар ва нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр-мурувват кўрсатилмоқда.
Бугун сектор раҳбарларининг ташаббуси билан хомийлар ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан 128 та “Темир дафтар”даги ижтимоий муҳофазага муҳтож, кам таъминланган, ногиронлиги бор оилалар ҳамда 140 нафар боқувчилари хорижда меҳнат қилаётган эҳтиёжманд оилалар йўқланди. Уларнинг байрам дастурхонларига озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллаларнинг масъуллари томонидан етказиб берилди.