Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-12-30 12:31:42 171
Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг навбатдаги 56-сессияси бўлиб ўтди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, сиёсий партиялар ва ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари, тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган сессияни туман ҳокими И.Новиков бошқариб борди.
Сессия кун тартибидан Қўштепа туманининг 2023-йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш, 7-умумий ўрта таълим мактаби директорлигига номзодларни кўриб чиқиш тўғрисидаги ҳамда бошқа масалалар ўрин олди.
Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман Молия бўлими мудири И.Акбаровнинг ахбороти тингланди.
Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича 7-умумтаълим мактаби директорлигига номзодларнинг бирма-бир ахборотлари ҳам эшитилди.
Шунингдек, сессия давомида кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан берилган саволларга масъуллар томонидан тегишлича жавоблар қайтарилди.
Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.