Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-12-30 09:56:00    165

PDF юклаш
Чоп этиш




“Отабек Артиков” телеграм мессенджерида Қўштепа туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган тадбир ҳақида танқидий муносабат билдирилган эди.

Ушбу танқидий муносабат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Жорий йил 27 декабрь куни мактабнинг юқори синф ўқувчилари учун маънавий-маърифий йўналишдаги дастур асосида “Янги йил” тадбири ташкил этилган. Тадбирдан кўзланган мақсад, ўқув йили давомида юқори натижаларга эришган иқтидорли, фаол ўқувчиларни мактаб маъмурияти томонидан тақдирлаш ҳамда уларнинг ота-оналарига ташаккурнома юборишдан иборат бўлган. 30 дақиқа давом этган тадбир юзасидан мактаб маъмуриятига ўқувчи ёки уларнинг ота-оналаридан ҳеч қандай эътироз бўлмаган.

Ушбу тадбир мактабнинг ички тадбири бўлганлиги учун туман ҳокимлиги ёки туман ХТБдан масъул вакиллар иштирок этмаган.

Суратда эртак қаҳрамонлари образидаги болалар бошланғич синф ўқувчилари бўлиб, ташқарига Қорбобо ва қорқиз билан эсдалик учун суратга тушиш мақсадида қисқа вақтга чиқишган холати акс этган.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram