Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 136 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАНИМИЗДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА (ФОТО)

×

 2022-12-29 20:30:05    893

PDF юклаш
Чоп этиш



Юртимизда нишонланадиган ҳар бир байрамнинг ўз завқи ва сурури бор албатта. Аммо, янги йил шундай байрамки, уни халқимиз, ёш-у кекса бирдек интиқлик билан кутади. Янги йил байрами муносабати билан Қўштепа туманидаги мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилмоқда. Болажонлар шўх куй ва қўшиқлар ижро этишиб, интиқиб кутган Қорбобо ва қорқизларни чорлашмоқда. Қорбобо эса жажжи болажонлар орзусини ушалтириб ажойиб совға саломлар улашмоқда. Тадбирларда ота-оналарнинг иштироки эса болажонлар қувончига қувонч қўшмоқда. Шундай тадбирлардан бугун 11-18 ҳамда 27-ДМТТларида бўлиб ўтди.

Мазкур боғчаларда Янги йил арчаси безатилиб, болажонлар томонидан байрамга атаб шеър, қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Тадбирда туман МТТ бўлими мудири И.Махмудова ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ҳам иштирок этишди. Тадбир давомида болажонларга байрам совғалари улашилди.

Тадбирда, Қорбобо ва қорқизнинг чиқишларини болажонлар завқ билан томоша қилган бўлсалар, турли эртак қаҳрамонларининг кўрсатган томошалари уларга олам-олам қувонч бахш этди.

 















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram