Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАЙР-САХОВАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2022-12-29 20:07:25 156
Янги йил байрами арафасида Қўштепа туманида хайр-саховат тадбирлари ўтказилмоқда. Сектор раҳбарлари ҳудудларда бўлишиб, бир гуруҳ кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва беморлар ҳолидан хабар олишмоқда.
Хусусан, бугун туман ҳокими И.Новиков томонидан 1-сектор ҳудудидаги Соҳибкор, Сой бўйи, Ғиштмон, Карнайчи, Қизилариқ ҳамда Қийқи маҳаллаларидаги боқувчиси чет давлатда бўлган эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда байрам совғалари етказиб берилди.
Эътибор ва ғамхўрликдан диллари шод бўлганлар дуога қўл очиб миннатдорлик билдиришди.
Қўштепа туманидаги хайр-саховат тадбирлари барча секторларда давом этмоқда.