Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎРҒОНЧА МАҲАЛЛАСИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА
2022-12-29 09:04:22 150
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона вилоят аҳолисининг турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги 670-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўштепа туманидаги Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида 86 дона темир бетон таянчлар ўрнатилди. 450 метр масофага АС-35 русумли сим тортилди. 3,2 километр СИП кабеллари олиб келинди. КТПК-400 -1 дона ва КТПС-160 -1 дона ТП ларга буюртма берилди.
Айни дамда қишнинг совуқ кунларига қарамай қурилиш монтаж ишлари Қўштепа тумани электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан жадал суратларда олиб борилмоқда.