Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
25 НАФАР ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРГА МЕҲНАТ ҚУРОЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2022-12-28 19:30:26 189
Бугун Қўштепа туманида 25 нафар ишсиз фуқароларга ўзини ўзи банд қилишлари учун амалий ёрдамлар кўрсатилиб, уларга 16 та косибчилик учун тикув машинаси, 2 та пайвандлаш ускунаси, 6 та пишириқ печи ҳамда 1 та мотокултиватор топширилди.
Ушбу меҳнат қуроллари ишсиз фуқароларга ўз оилавий даромад манбаини яратишлари учун маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан Маҳаллабай ишлаш агентлиги жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия асосида берилди.
Туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, шунингдек маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари иштирок этган тадбирда меҳнат қуроллари ўз эгаларига топширилди.