Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 182 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПЕНСИЯ ҚОНУНЧИЛИГИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

×

 2022-12-26 18:47:17    143

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш бўйича давлат хизмати сифатини ошириш, ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурлари манзиллилигини ва самарадорлигини ошириб бориш, ҳужжатларни йиғиш жараёнини рақамлаштириш, барча соҳаларда тезкор ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 592-сонли қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, пенсия ҳисоблашда 2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи шахснинг фақат меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланиши, пенсия шахснинг танловига кўра унинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан тўланиши, текшириш (ўрганиш) ўтказиш бошланган санадан аввалги уч йил ва ундан ортиқ даврда тайинланган ва (ёки) қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга биноан қайта ҳисобланган пенсияларнинг текширилишига (ўрганилишига) ҳамда улар бўйича тўланган ортиқча суммаларнинг ушлаб қолинишига (ундирилишига) йўл қўйилмаслиги, вафот этган боқувчининг меҳнатга лаёқатсиз фарзандлари учун 18 ёшга қадар, агар ушбу фарзандлар таълим ташкилотларининг ўқувчиси ёки талабаси бўлиб ҳисобланса, ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўланиши, шахснинг болани парваришлаш билан банд бўлган 6 йиллик таътил вақти пенсия ҳисоблашда иш стажи сифатида инобатга олиниши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инсон учун хавфли бўлган юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати карантин жорий этилган вақтда шахсга пенсия тайинлаш муддати шахснинг карантин даврида пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан бошлаб тайинланиши, 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларни ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн икки бараваридан келиб чиқиб ҳисобланиши белгиланди. Тумандаги 1020 нафар пенсия олувчиларнинг пенсиялари мазкур қарор тадарларига асосан қайта ҳисобланиб, пенсия миқдорлари оширилди.

 Пенсия қонунчилигининг моҳияти ҳамда тизимдаги ўзгаришлар ҳақида аҳоли орасида тарғибот ва тушунтириш ишларини фаоли давом эттириш, шу мақсадда жойларда сайёр учрашувлар ўтказиш, соҳага тегишли норматив-хуқуқий хужжатлар билан тушунтириш олиб бориш, оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб бориш вазифамиздир. Зеро, ушбу эзгу ишларнинг барчаси, аввало, халқимизнинг фаровонлигини кўзлаб амалга оширилмоқда.   

Ш.Шаропов,

Қўштепа тумани БТПЖ бўлими бошлиғи.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram