Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВО БИЛАН ТАНИШДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/8957480acdfd975ab993b.jpg)
2022-12-22 13:10:39 106
![](https://telegra.ph/file/8957480acdfd975ab993b.jpg)
Бугун Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Деҳқон бозори” МЧЖда бўлди.
Туман раҳбари бозордаги ва озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларидаги нарх-наво билан танишиб, сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашди. Шунингдек, уларга яратилган шароитларни ўрганди.
![](https://telegra.ph/file/a54dde0a1699a3231ca55.jpg)
Аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.