Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОТА-ОНА ҚАРАМОҒИСИЗ ҚОЛГАН БОЛАЖОНЛАРГА “ЯНГИ ЙИЛ” СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛДИ
2022-12-22 12:51:19 194
Байрам тадбирлари давом этмоқда
Хайр саҳоват кўрсатиш, эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмак бериш халқимизга хос эзгу қадриятлардан ҳисобланади. Зеро, “Янги йил” байрами арафасида ҳам Қўштепа туманида бундай тадбирлар давом этмоқда.
Бугун 1-сектор ҳудудидаги “Янги дўкон” ва “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ота-она қарамоғисиз қолган болажонларга “Янги йил” совғалари улашилди.
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков ва туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юсуповлар “Янги дўкон” ҳамда “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, 20 нафарга яқин ота-она қарамоғисиз қолган болажонларга ва уларнинг яқинларига “Янги йил” совғаларини топширдилар.
Бу каби тадбирлар Қўштепа туманидаги барча секторларда давом этмоқда.