Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2022-12-20 18:37:56    151

PDF юклаш
Чоп этиш


Депутат Расул Кушербаевга юборилган, ижтимоий тармоқлар орқали “Электр қуввати пастлиги сабаб чироқлар ҳам ёнмайди” сарлавҳаси остида эълон қилинган танқидий мурожаатда шундай дейилади: – “Мен Раҳимов Шукурулло Адҳам ўғли, Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Мумтоз махалласи, Нуронийлар кўчасида 164 уйда истиқомат қиламан.

Ёш оиламиз, 2 нафар фарзандим бор.

Мен яшаб турган худуднинг трансформатори талабга жавоб бермайди. Хаттоки чироқлар ҳам ёнмайди.

Туман электросетга айтсак, дастурда йўқ трансформатор қўйиш дейишган.

Илтимос шу масалада ёрдам беринг.” – дея хабар қилинган.

Ушбу шикоят мурожаатчи Қўштепа тумани Мумтоз МФЙ Нуронийлар кўчаси, 167-уйда яшовчи Шукрулло Рахимов иштирокида ўрганилди. Нуронийлар кўчаси ТП-689/100 кВА дан электр энергияси билан таъминланади. ТП-689 ни 100 кВА трансформатори жорий йил 13 декабр куни ўта зўриқиш натижасида куйиб ишдан чиққан. Шу куни ТЭТК заҳирасидаги 100 кВА трансформатор ТП-689 га ўрнатилиб ишга туширилган. Ҳозирда ТП-689 ни 100 кВА трансформатори таъмирлаш устахонасида таъмирланмоқда. Маҳалладаги хомийлар томонидан ТП-689 га қўшимча қуввати 400 кВА трансформтаор пункти қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ТП 3 кун ичида ишга туширилиб, ТП-689 га уланган истеъмолчиларнинг маълум қисми янги ТП га ўтказилишини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram