Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“БЕШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ” ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2022-12-16 08:37:05    478

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги Маданият марказида “Беш ташаббус” олимпиадаси иккинчи мавсуми туман босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари қатнашди.

Тадбир давомида “Беш ташаббус” олимпиадаси туман босқичи ғолиб ва совриндорлари бўлган 63 нафар ёшлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шуни такидлаш жоизки, “Беш ташаббус олимпиадаси” Республика босқичи 1-мавсумида тумандаги 4 та маҳалла жамолари ғолибликни қўлга киритганликлари учун ушбу маҳалларга енгил типдаги спорт майдончаси қуриб берилди.

2-мавсумда эса Қўштепа туманидаги 4 та маҳалла жамолари Республика босқичида ғолибликни қўлга киритдилар.

“Беш ташаббус олимпиядаси”нинг 1-мавсумида маҳалла, сектор, туман босқичларида 11326 нафар ёшлар иштрок этиб, жами ёшларга нисбатан 17 фоизни ташкил қилган бўлса, 2-мавсумда эса бу кўрсатгич 35 фоизни ташкил қилмоқда.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram