Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ
2022-12-11 17:41:19 251
Бугун Қўштепа туманидаги “Шодлик” тантаналар мажмуасида қишлоқ хўжалиги ходимлари куни байрами нишонланди. Байрамда бобо деҳқонларнинг ҳамда туман аҳлининг меҳнати яна бир бор улуғланди.
Айнан қишлоқ хўжалиги соҳасида Қўштепа туманида ўзига хос тажриба мактаби яратилган бўлиб, деҳқончиликнинг муҳим қадрият ва анъаналари асрлар мобайнида авлоддан-авлодга ўтиб сайқалланиб келмоқда.
Тадбирда қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнати яна бир бор эътироф этилди. Туман ҳокими И.Новиков барча қишлоқ хўжалиги ходимларини байрам билан табриклади.
Байрамда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз меҳнати билан яхши кўрсатгичлар ва натижалар қайд этганлар “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон”, “Намунали томорқачи” кўкрак нишони, шунингдек эсдалик совғалари ҳамда туман ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланишди.
Бир пиёла чой устида ташкил этилган байрам тадбирида санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага завқу-шавқ улашди.