Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СУВ ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИ ТУБДАН ЯХШИЛАНМОҚДА
2022-12-05 10:46:06 164
Қўштепа туманида 2022 йил “Обод қишлоқ” дастурига кўра Лангар ва Янгиариқ маҳаллаларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
Хусусан Лангар маҳалласида яшовчи аҳоли хонадонларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун 13.4 километр янги ичимлик суви тармоғи тортиш ҳамда Қоракалтак маҳалласи худудида жойлашган марказий сув иншоотини реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган ва Республика бюджет маблағлари ҳисобидан 5568 миллион сўм маблағ ажратилган. Қурилиш ишлари “Орузаги хонадон” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.
Шу кунгача 13.4 километр тармоқ тортиш ишлари якунланиб, марказий сув иншоотида таъмирлаш ҳамда 480 та хонадонга уланиш учун тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда.