Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
2022-12-03 08:58:40 174
Қўштепа туманида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойларда, ижтимоий соҳа объектларида, ўқув муассасаларида шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналарида, “Деҳқон бозори” МЧЖда ҳамда аҳоли кўп тўпланадиган бошқа объектларда ёнғинларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири туман ФВБ, туман ИИБ ва “Ҳудудгаз” Фарғона газ таъминоти филиали Қўштепа тумани бўлими томонидан ҳамкорликда ўтказилди.
Хусусан Янги дўкон МФЙ ҳудудида ўтказилган тадбирда Сардоба кўчасидаги ўзбошимчалик билан ўрнатилган газ сўғичлар бартараф этилди.
Шунингдек, Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Деҳқон бозори”да эса ошхона ва умумий овқатланиш жойларида газ баллонлардан фойдаланмаслик, ИС газидан заҳарланишни олдини олиш ҳамда ноқонуний иситиш мосламалардан фойдаланмаслик тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди.