Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САЙЁР ҚАБУЛ – ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2022-12-02 15:40:01 189
Туман ҳокими Карнайчи маҳалласида сайёр қабул ўтказди
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков томонидан Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг муаммолари юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда туман прокурори Ф.Исмоилов, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда масъул идораларнинг раҳбарлари иштирок этишди.
Сайёр қабулда аҳоли билан очиқ мулоқот олиб борилди ва уларни қийнаб келаётган муаммолар бирма-бир тингланди. Қабул давомида 10 нафардан зиёд фуқаролар турли масалалар билан туман ҳокимига мурожаат қилдилар.
Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этиш юзасидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.