Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАЛИК 26 НАФАР АЁЛЛАРГА СУБСИДИЯ АСОСИДА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2022-12-02 15:11:57 211
#Инсон_қадри_учун
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигида 26 нафар аёлларга Маҳаллабай ишлаш агентлиги жамғарма маблағлари ҳисобидан субсидия асосида тикув машинаси берилди.
Мазкур тадбирда иштирок этиб, тикув машинаси олган хотин-қизларнинг барчаси маҳаллалардаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи фуқаролар ҳисобланади.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, шунингдек, маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.