Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА 41 МИНГ 356 ДОНАДАН ЗИЁД МАИШИЙ ГАЗ БАЛЛОНЛАРИ ОРҚАЛИ СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА
2022-12-02 08:37:21 189
Аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлашда уларни суюлтирилган газ билан таъминлаш ҳам муҳим омил саналади. “Ҳудудгаз” Фарғона газ таъминоти филиали Қўштепа тумани бўлими жамоаси ҳам бу эзгу ишга муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.
Бўлим томонидан туман бўйича 39 152 та истеъмолчиларга 41 минг 356 донадан зиёд маиший газ баллонлари орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Бир вақтнинг ўзида 7 та махсус газ ташиш автотранспортлари мавжуд 46 та маҳаллалар кесимида туман ҳокимлиги билан келишилган жадвалга асосан аҳолига хизмат кўрсатади.
1 та хонадонга 1 та газ баллони етказиб бериш муддати 40-45 кун бўлиб, бунда узилишлар бўлмаяпти.
Туманимиз аҳоли хонадонлари ва бошқа турдаги истеъмолчиларга ўтган 2021 йилда 6 минг 27 тоннадан зиёдроқ суюлтирилган газ етказиб берилган бўлса, жорий йилнинг ўтган 11 ой давомида 5 минг 426 тоннадан зиёд суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказилди. Бу дегани, 271300 дан ортиқ маиший газ баллонлари “айланма” усул орқали алмаштирилиб берилди, демакдир.
Шу кунга қадар 41356 та маиший газ баллонларига штрих кодли стикерлар ўрнатилиб, 39 мингдан ортиқ истеъмолчилар ID карталар билан таъминланди.