Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЧИҚ ДАРСДА ТУРЛИ ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН КЕНГ ФОЙДАЛАНИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/7f4c46406f33158df62aa.jpg)
2022-11-24 16:37:07 217
![](https://telegra.ph/file/7f4c46406f33158df62aa.jpg)
Қўштепа туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Шаҳнозахон Содиқова 3-“Д” синф ўқувчиларига она тили ва ўқиш саводхонлиги дарсида “Дангасалик-ёмон иллат” мавзусида бир соатлик очиқ дарс ўтказди. Намунавий дарс ўқитувчи томонидан тайёрланган слайд, савол-жавоблар, тарқатма материаллар асосида замонавий технологиялардан фойдаланилди.
![](https://telegra.ph/file/73b8918b4a979fd12b533.jpg)
![](https://telegra.ph/file/9e03ca1742a2d864b3753.jpg)
Ўқитувчи дарсини қизиқарли ва мазмунли ўтиши учун турли интерфаол усуллардан кенг фойдаланиб, гуруҳда биргалашиб ишлади. Дарсни мустаҳкамлаш мақсадида эса “Хоҳламайман” мултфилми намойиш этилиб, дарсга ўқувчилар фаол қатнашишига эришилди.