Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2022-11-24 16:15:44    180

PDF юклаш
Чоп этиш



Фавқулолдда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Фарғона вилояти ҳудудий комиссиясининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Қўштепа тумани ҳокимлигида тумандаги умумтаълим мактабларининг директорлари, мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда ойлавий поликилиника мудирлари иштирокида семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Ж.Мадаминов иштирок этди ва иштирокчиларга “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги”ни ўтказиш даврида таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда ёнғинларни олдини олиш борасида тарғибот тадбирларини мунтазам равишда олиб бориш орқали, содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз холатларни олдини олиш мумкин эканлигини тушунтириб ўтди.

Тадбир якунида барча масъулларга бажарилиши лозим бўлган талаблар яна бир бор етказилиб, ижро назоратга олинди.

 








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram