Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ

×

 2022-11-24 15:54:51    389

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Меҳнат кодексининг 302-303-моддаларига кўра: Хизмат текшируви – ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги фактини, унинг содир этилишида ходимнинг айбини, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-шароитларни, иш берувчига етказилиши мумкин бўлган моддий зарарнинг хусусияти ва миқдорини аниқлаш мақсадида амалга ошириладиган текширишдир. ✅Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: ????оммавий ахборот воситаларининг хабарлари; ????ходимнинг бевосита раҳбарининг билдиргиси; ????жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари; ????ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилган деб тахмин қилиш учун асос берадиган бошқа маълумотлар. ???? Иш берувчи хизмат текшируви ўтказиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги қарор тегишли буйруқ билан расмийлаштирилади. Ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказиладиган ходим иш берувчининг хизмат текшируви ўтказиш ҳақидаги буйруғи ҳамда хизмат текшируви ўтказиш бўйича комиссия таркиби билан имзо қўйдириб таништирилиши керак. Улуғбек СУЛАЙМОНОВ, Қўштепа туман Адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.