Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА КАР-СОҚОВ ФУҚАРОЛАР УЧУН ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/6b4399f3c1df85d49ffd5.jpg)
2022-11-24 12:51:43 127
![](https://telegra.ph/file/6b4399f3c1df85d49ffd5.jpg)
Фарғона вилояти карлар жамияти ҳудудий бўлими томонидан Қўштепа туманида яшовчи кар-соқов фуқаролар учун қабул ўтказилди.
Қўштепадаги Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул чоғида 30 нафардан зиёд кар-соқов фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда фуқароларнинг моддий ёрдам, бандлик, субсидия асосида тикув машинаси олиш, соғликларини тиклаш ва шу каби бошқа масалаларга оид мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди. Айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилди ва назоратга олинди.
![](https://telegra.ph/file/4d248b7868cf8aca11732.jpg)
![](https://telegra.ph/file/ea6a2ff86c1098e74fd55.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c7b95c9c49b39a858731d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/77aeaceaa904245e022d2.jpg)
![](https://telegra.ph/file/3d7db8c605221900c6f61.jpg)
![](https://telegra.ph/file/a4ba45f76ca310db48421.jpg)