Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” МАВЗУСИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
2022-11-23 14:28:51 168
Қўштепа туманидаги 1 ва 2-сонли касб-ҳунар мактабларида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Қўштепа тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари А.Юсупов, вилоят Касбий таьлимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқарма мутахассиси М.Орипов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Ғаниев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қўштепа тумани вакили С.Нуриддинов, туман бош имом-хатиби А.Аҳмадалиев, “Исмоил Бухорий” жоме масжиди имом-хатиби А.Мирсаидов, шунингдек касб-ҳунар мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбир давомида бугунги кунда Республикамизда олиб борилаётган тинчлик сиёсати, инсон қадрини улуғлаш, айниқса ёшлар учун яратилаётган шароитлар, имтиёзлар ва бошқа долзарб мавзулар тўғрисида фикр ва таклифлар билдирилди.
Шунингдек сўзга чиққанлар томонидан ёшларни ёт ғоялардан асраш, динимизга зид бўлган ёт қарашлар, экстремистик ва террористик оқимлардан эҳтиёт бўлиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида йиғилганлар эътиборига махсус тайёрланган “Сохта даъволар” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.