Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОДДИЙ ЧИҚИНДИДАН ФОЙДА ОЛАЁТГАН ТАДБИРКОР

×

 2022-11-23 13:22:26    176

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманидаги тадбиркорлар орасида оддий чиқиндидан фойда олаётганларни ҳам учратиш мумкин. Муртазохон Эралиев ана шундай чиқиндини қайта ишлаш корхонасини ташкил этган тадбиркордир. У юртимизда тадбиркорларга берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб “Сардоба Кўза Пласт” хусусий корхонасини ташкил этиб, чиқиндиларни қайта ишлаш технологиясини йўлга қўйди. Ҳозирда ушбу корхонада оддий чиқиндидан фойда олинмоқда.

Ушбу лойиҳанинг қиймати 4.500 млрд сўм бўлиб, бир йилда 150 тонна чиқиндини қайта ишлаб чиқариш имкониятига эга. Шунингдек, 20 нафар доимий иш ўринлари ҳам яратилган. Тадбиркор чиқиндини саралаш, майдалаш, эритиш ва қайта қуйиш учун янги технологияларни хориждан олиб келган.

Хўш, тадбиркор маиший чиқиндидан маҳсулот олишни ва ундан даромад топишни қандай уддаламоқда?

Ишни бир маромда юргизиш учун корхона томонидан 10 нафардан зиёд ходим ажратилган бўлиб, ишхонага тегишли транспортларда ҳар куни аҳолидан 0,5-1,0 тонна пластик идишлар йиғиб келинади. Аниқроғи бу маиший чиқинди ҳисобланади. Олиб келинган маҳсулот дастлаб махсус ишқорли сувда ювилади. Сўнгра техника ёрдамида парчаланади. Ундан кейин эритиш ва гранулалаш жараёни бошланади. 3 тонна маҳсулот станокка киргандан кейин тайёр маҳсулотга айланади. Пластикдан гранула олиниб, иккиламчи хом ашёга айланади.

Тайёр ҳолга келган мазкур хомашёдан эса кўплаб маҳсулотларни ишлаб чиқариш мумкин. Масалан гул тувакми, пақирми, чўмичми қайси маҳсулотга буюртма бўлган бўлса шунга қараб қуйиб чиқарилади. Асосий маҳсулотлар иккиламчи маҳсулотдан тайёрланади. Уларнинг харидори эса мамлакатимизнинг ички бозорида, юртимиз бўйлаб сотилади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ушбу лойиҳа нафақат туман иқтисодиётини юксалтиришга, балки экология барқарорлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

 







 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram